02:27 / 23.01.2020
0
6845

Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти ўз фаолиятидан 90 кунга четлатилди 

Фото: EPA

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) президенти Тамаш Аян коррупциявий можаро сабабли ўз фаолиятидан 90 кунга четлатилди. Бу ҳақда ARD немис телеканали журналисти Ник Батлер твиттерда маълум қилди.

Бу ҳақидаги қарор IWF ижроия қўмитасининг Доҳадаги йиғилишида қабул қилинган. IWF’га АҚШ оғир атлетика федерацияси раҳбари Урсула Папандреа вақтинчалик раҳбар этиб тайинланган. 

IWF коррупциявий можаро билан боғлиқ ҳолда ички тергов ўтказади.

Аввалроқ ARD телеканалининг IWF ва Тамаш Аян допинг ҳолатларини яширгани ва федерациядаги коррупцияда айбланган фильми чиққан. Фильмда IWF’га Халқаро Олимпия қўмитасидан тушган 5 млн доллар Аян назоратидаги иккита ҳисобрақамга ўтказилгани ҳақида сўзланган. 

Аян 1975 йилдан 2000 йилгача IWF’нинг бош котиби бўлиб ишлаган, 2000 йилдан эса федерация президенти сифатида фаолият олиб борган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top