11:22 / 25.01.2020
0
11323

Тошкент прокуратураси алимент тўламаган шахс шикояти юзасидан маълумот берди

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан «Кun.uz» расмий саҳифасида эълон қилинган “15 суткага қамалган шахс суд ва прокуратурадан шикоят қилди” номли мақола юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди.

Жумладан, Тошкент шаҳар ИИББ га қарашли Махсус қабул қилиш муассасасида ташкил этилган “Пресс-тур” давомида мазкур муассасада сақланаётган ўзини “Ғофуров Иброҳим” деб таништирган фуқаро «Кun.uz» мухбирига (ОАВ вакилларига –таҳр.) интервью берган.

Аниқланишича, ўзини “Ғофуров Иброҳим” деб таништирган шахс аслида “Гулямов Иброҳим Джураевич” бўлиб, суднинг 07.07.2017 йилги С-1-405/17-сонли буйруғига асосан ундирувчи Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Қозигузар МФЙ, Эшонпир кўчаси 78/5-уйда яшовчи, 1978 йил туғилган Ф.Анися Ж. фойдасига 2 нафар фарзандлари - 08.12.2013 йилда туғилган Гулямова Ф. ва З. Иброҳимовналарнинг моддий таъминоти учун Чилонзор тумани, 2-тор Лутфий кўчаси, 1-уйда яшовчи 1968 йилда туғилган Гулямов Иброҳимдан иш ҳақи ва даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

27.07.2017 йилда мазкур ижро варақаси бўйича МИБ Чилонзор бўлими томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, И.Гулямовнинг яшаш манзилига юборилган.

22.08.2019 йил ҳолатига И.Гулямов томонидан тўланиши лозим бўлган алимент қарздорлиги 16.613.316 сўмни ташкил этган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор И.Гулямов томонидан алимент пуллари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли 24.08.2019 йилда МИБ Чилонзор туман бўлимига чақиртирилиб, алимент тўлаш мажбурияти ва ҳуқуқий оқибатлари хусусида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси ва ЖКнинг 122-моддаси талаблари тушунтирилиб, давлат ижрочиси томонидан алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарор ва алиментдан бўлган қарздорлик тўғрисидаги жадвал-маълумот билан таништирилиб, И.Гулямов алимент қарзини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги қарор ва жадвалга танишганлиги тўғрисида ўз имзосини қўйган ва ундан тегишли тушунтириш хати олинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 12.09.2019 йил, 14.11.2019 йилда давлат ижрочиси томонидан И.Гулямовнинг яшаш манзили Чилонзор тумани, 2-тор Лутфий кўчаси, 1-уйга чиқилганда, қарздор ушбу манзилда истиқомат қилмаслиги аниқланиб, бу ҳақида тегишли далолатнома ва маълумотнома тузилган.

И.Гулямовнинг ижро варақадан норози бўлиб йўллаган мурожаати бўйича 16.10.2019 йилда ёзма равишда жавоб хати берилиб, 29.06.2017 йилдан 01.10.2019 йилга қадар алимент қарздорлиги 18.683.316 сўмни ташкил этиши маълум қилиниб, алимент қарздорлигини қопламаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида И.Гулямов томонидан давлат ижрочисининг 16.10.2019 йилги огоҳлантириш хати, 14.11.2019 йилги чақирув қоғози ва телефон қўнғироқлари эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли 14.11.2019 йилда давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиниб, МИБ Чилонзор туман бўлими Қидирув шўъбасига ўтказилган.

Қидирув шўъбаси томонидан ўтказилган тадбир натижасида, И.Гулямов 07.01.2020 йилда аниқланиб, МИБ Чилонзор туман бўлимига келтирилган ва шу куни тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, алимент қарзини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги қарорга кўра, алимент қарздорлиги 21.040.321 сўмни ташкил этиши маълум бўлган ва тўпланган ҳужжатлар Чилонзор тумани маъмурий судига юборилган.

Суднинг 07.01.2020 йилдаги қарори билан И.Гулямов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

«Кun.uz» расмий саҳифасида эълон қилинган мақолада И.Гулямов гўёки алимент пулларини тўлаган бўлса-да, квитанцияларни тақдим қилмагани учун суд буни инобатга олмай, маъмурий қамоқ жазоси тайинлаганлигини баён қилган.

Лекин ўтказилган текширишда унинг бу важлари ўз тасдиғини топмади.

Хусусан, суд мажлиси жараёнида 21.040.312 сўм қарздорликдан атиги 1.000.000 сўмни ундирувчига берганлиги аниқланган. Бундан ташқари, И.Гулямов «Кun.uz» мухбирига берган интервьюсида бир ойда алимент учун 1.933.000 сўм тўлаши лозимлигини билдирган. Ваҳоланки, ҳар ойда тўлаши лозим бўлган алимент суммаси

725.528 сўмни ташкил этиб, бу ҳақида И.Гулямов таништирилиб, расман огоҳлантирилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top