20:13 / 29.01.2020
0
6692

Ироқ НАТО вакиллари билан мамлакатдан АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилишини муҳокама қилишни мўлжалламоқда 

Фото: AP

Ироқ раҳбарияти Бағдодда НАТО вакиллари билан келгусидаги ҳарбий ҳамкорликнинг янги шакллари ва мамлакатдан Америка ҳарбийлари олиб чиқиб кетилишини муҳокама қилишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Ироқ қуролли кучлари бош қўмондони вакили Абдул Карим Халаф маълум қилди.

Халаф учрашувда мамлакатдан АҚШ ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш мавзуси муҳокама қилинишини тасдиқлади.

"Ҳа, бу мавзу ҳам бор. Мулоқот кўп мавзуларда ўтказилади, ундан ҳарбий жиҳатлар, Ироқ мудофаа вазирлигининг нуқтаи назари, НАТО тақдим этиши мумкин бўлган ёрдам мавзулари ўрин олган", - деди у.

Музокараларда Ироқ томонидан "ал-Хашд аш-Шааби" халқ қуролли гуруҳи раҳбари, миллий хавфсизлик кенгашининг собиқ бошлиғи Фалиҳ ал-Файёд, ТИВ, қуролли кучлар бирлашган қўмондонлиги ва разведка хизмати вакиллари иштирок этади.

5 январда Ироқ парламенти мамлакатдан хорижий ҳарбийлар чиқариб юборилиши учун овоз берган. Бунга жавобан Трамп Бағдодга “мислсиз санкциялар” билан таҳдид қилган ва АҚШ Ироқда қурган авиабаза учун пул тўланмагунча, америкалик ҳарбийлар у ерни тарк этмаслигини айтган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top