22:07 / 30.01.2020
0
4589

АҚШ Эрон атом энергияси ташкилоти ва унинг раҳбарига қарши санкциялар киритди

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди. Санкциялар Эрон атом энергияси ташкилоти ва унинг раҳбари Али Акбар Солиҳийга қарши киритилган.

Фото: REUTERS/Carlos Barri

Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги сайтида маълум қилинди.  

Энди уларнинг АҚШдаги активлари музлатилади. Бундан ташқари, учинчи шахсларнинг улар билан тузган ҳар қандай битимлари санкциялар объектига айланади. 

23 январда ҳам Вашингтон Эронга нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтириб, унга 2 жисмоний ва 6 юридик шахсни киритганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top