13:02 / 05.02.2020
1
6510

Вазир ўринбосари: «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластер ва фермерлар учун фақат сервис ташкилот вазифасини бажариши керак» 

Тошкент шаҳридаги  Конгресс-холлда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари ҳамда ЎзЛиДеП ва Экопартия вакиллари иштирок этмоқда.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Баҳодир Холиқов сўзларига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластер ва фермерлар учун фақат сервис ташкилот вазифасини бажариши керак.

“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластер ва фермерлар учун фақат сервис ташкилот вазифасини бажариши керак.

Республикамиз бўйлаб 4 миллион 300 минг гектар суғориладиган ерлар бор. 2023 йил охирига келиб бу ерларнинг 3 миллион 200 минг гектари кластерлар томонидан эгалланади.

Республикамиз бўйлаб фақат мева-сабзавот етиштирадиган туман ёки ҳудуд йўқ. Балки, ғалла ва мева-сабзавот етиштирадиган ёки фақат пахта ва мева-сабзавот етиштирадиган туманлар бор. Мисол учун, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, Қашқадарё ва Андижонда ҳам шундай туманлар бор”, - дейди қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевнинг тадбирда маълум қилишича, жорий йилда 250 минг гектар ерда сувни тежовчи технологиялар қишлоқ хўжалигини суғориш ишларида ишлатилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top