14:10 / 10.02.2020
0
11234

Ўзбекистон фуқароси тиббий ниқобларнинг катта партиясини Қирғизистондан ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринди

Фото: ТАСС

Қирғизистондаги «Маданият-автодорожний» назорат-ўтказиш пунктидаги чегарачилар тиббий мақсаддаги буюмларни ноқонуний олиб ўтишга уринган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими хабар берди.

«Қирғизистондан Ўзбекистонга қараб йўл олган, 2000 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси О.А.нинг қўл юкини кўздан кечиши вақтида чегарачилар 300дан ортиқ тиббий ниқобни топди. Буюмларнинг тегишли ҳужжатлари бўлмаган.

Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг 03.02.2020 йилдаги 57-сонли қарорига биноан, дори воситалари ва тиббий буюмларни Қирғизистон ҳудудидан олиб чиқишга олти ой муддатга вақтинча тақиқ қўйилди.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, қўлга олинган шахс Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилди», - дейилади ДЧХ маълумотида.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top