Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон бош вазири Ўзбекистонга хизмат сафари билан келади
Оқилбек Жапаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида иштирок этади.
2-3 май кунлари Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жапаров амалий ташриф билан Тошкентга келади. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Жапаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида ҳамда Тошкентда бўлиб ўтадиган учинчи халқаро инвестиция форумида иштирок этади.
Шунингдек, тадбирлар доирасида энергетика ва қурилиш саноатида фаолият юритувчи халқаро компаниялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш, қурилиш лойиҳалари бош режалари билан танишиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:06
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026