13:15 / 10.02.2020
0
9456

Самарқандда 40 нафардан ортиқ фуқаронинг ёнида бўлган ўткир тиғли восита расмийлаштириб олинди 

Самарқандда 40 нафардан ортиқ фуқаронинг ёнида бўлган ўткир тиғли воситалар белгиланган тартибда расмийлаштириб олинди 

Фото: ИИБ ахборот хизмати

“Ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ойлиги” доирасида Самарқанд вилоятининг барча шаҳар-туманларида узлуксиз тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, шаҳар-туманлардаги маҳаллалар ҳамда кўчалардаги ҳар бир хонадонларга бирма-бир ташриф буюрилиб, фуқаролар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

Фуқароларнинг ёнида ўткир тиғли воситалар олиб юрмасликлари, жамоат жойларида юрганларида жамиятда юриш-туриш қоидаларига қатъий амал қилишлари, оилавий жанжалларга йўл қўймаслик, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик ҳамда улар таъсирида юрмаслик, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида кенг қамровли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тадбирлар натижасида 40дан ортиқ фуқароларнинг ёнида бўлган ўткир тиғли воситалар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб олиниб, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top