18:41 / 11.02.2020
1
16233

Булоқбошида нефт тортувчи насосларнинг двигателларини ўмарган ўғрилар қўлга тушди

Бундан ташқари, нефть қувурига полиэтилен труба улаб олингани ҳолати аниқланди.

2020 йил 22 январь куни Андижон вилояти Булоқбоши тумани ИИБга ҳудудда жойлашган «JIZZAH PETROLEUM» МЧЖ қўшма корхона таркибидаги Андижоннефт кони алоқа хати билан мурожаат қилиб, адирликда жойлашган ер остидан нефть тортиб насосларнинг олувчи умумий нархи 31 млн 248 минг 471 сўмлик 4 дона (бир дона 30 кВт 1000 об/мин, икки дона 11 кВт 1000 об/мин ва бир дона 7,5 кВт 1000 об/мин) электр двигателлари номаълум шахслар томонидан ўғирланганини билдирган. Бу ҳақда Андижон вилоят ИИБ Kun.uz`га маълум қилди.

Хабар қилинишича, ҳолат юзасидан воқеа содир этилган жойга Булоқбоши тумани ИИБ тезкор тергов гуруҳи юборилиб, жиноятни фош этиш борасида олиб борилган тезкор қидирув тадбири давомида бу ўғирликни Булоқбоши тумани «Кўприкбош» МФЙ Пайваста кўчасида яшовчи фуқаро Д.З, «Баландчек» МФЙ Хиёбон кўчасида яшовчи Ф.С, «Саноат» МФЙ Кўклам кўчасида яшовчи Қ.М ва «Нефтчилар» МФЙ Кончилар кўчасида яшовчи С.А.лар содир этгани аниқланган.

«Улар Д.З бошқарувида бўлган «Кобальт» русумли автомашинадан фойдаланган ҳолда ўғирланган двигателларни Булоқбоши тумани Кўприкбоши МФЙ Пайваста кўчасида яшовчи киракашлик билан шуғулланувчи А.С бошқарувида бўлган «Лабо» русумли автомашинага юклашиб, Андижон шаҳар Пахтакор кўчасида жойлашган темир буюмлар бозорида электр двигателлар билан шуғулланувчи К.М.га 4 млн 700 минг сўмга сотиб юборишган.

Айни пайтда Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ундан ташқари, 2020 йил 29 январь куни соат 17:00 атрофида Булоқбоши тумани «Саноат» МФЙ Ватанпарвар кўчаси 162-уйда яшовчи Р.Ш.нинг ўғли Р.Ш. яшаш ҳовли томонидан ўтган 2-участка нефть қувурига полиэтилен труба улаб, 3та полиэтилен қопга жами 200 кг нефть маҳсулотини сақлаб келаётган вақтида ушланди.

Ҳозирда у шахсга ҳам Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top