09:11 / 17.02.2020
0
6787

Икки нафар вояга етмаган шахсни жиноятга жалб қилиб, босқинчилик содир этган шахс ушланди

Чирчиқда 2 нафар вояга етмаган шахсни жиноятга жалб қилиб, босқинчилик содир этган шахс ушланди

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 12 январь куни соат тахминан 02:00ларда номаълум шахслар Чирчиқ шаҳар 8-кичик ноҳия ҳудудида пиёда ўтиб кетаётган 43 ёшли З.Т.нинг орқа томонидан келиб, босқинчилик йўли билан эгнидаги курткасининг чўнтагидан 800.000 сўм пуллари ва бир дона “Samsung Galaxy J6 PRO” русумли уяли алоқа воситасини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 20 ёшли фуқаро Р.Х. вояга етмаган 11 ёшли Б.Т. ва 12 ёшли Д.К. билан биргаликда, уларни жиноят содир этишга жалб қилган ҳолда содир этганлиги аниқланган ва Р.Х.дан бир дона “Samsung Galaxy J6 PRO” русумли уяли алоқа воситаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Терговда Р.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик) ва 127-моддаси 3-қисми “б” банди (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ҳамда процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top