Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқда 13 тоннадан ортиқ рангли металлар талон-торож қилинишининг олди олинди
Жорий йилнинг 19 апрел куни Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ҳаракатланаётган вақтида шубҳа уйғотган MAN русумли юк автомобили кузатиб борилган.
Машина Чирчиқ шаҳридаги "Ўзметкомбинат" АЖ корхонаси ҳудудидаги қора металл қабул қилиш шохобчасига кириб тарозидан ўтаётганда тўхтатилиб, текширилган.
Холислар иштирокида юк автомобилининг тиркама қисми ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, давлат мулки бўлган тахминий оғирлиги 13 тоннадан ортиқ кимёвий аралашмалар учун мўлжалланган рангли металлар борлиги аниқланган.
Дастлабки суриштирувлар жараёнида юк автомобили ҳайдовчиси, Чирчиқ шаҳрида яшовчи Ф.Э. экани, мазкур юкнинг ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишларини олиб бориш учун Чирчиқ шаҳар ИИОФМБга ҳужжатлар тақдим қилинган.
Мавзуга оид
11:24 / 13.07.2026
Бўстонлиқда Чирчиқ дарёси ўртасида қолган фуқаро қутқарилди
09:55 / 27.06.2026
Чирчиқда каналга тушиб кетган фуқаро қутқариб қолинди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:30 / 16.06.2026