12:27 / 20.02.2020
0
5957

Лицензия асосида мустақил ҳамширалик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш таклиф этилди

Лицензия асосида мустақил ҳамширалик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда

Фото: Shutterstock

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида лицензия асосида мустақил ҳамширалик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш ҳақида петиция эълон қилинди. 

Қайд этилишича, ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳамширалик ҳамда фелдьшерлик таълим йўналишини тугатган ўрта ва олий маълумотли ишсиз уй бекалари кўпчиликни ташкил қилади. 

“Қўшимча иш билан банд бўлиш учун уларга ҳамширалик фаолияти учун лицензия беришни таклиф қиламан. Бу турдаги ҳамшираларга шифокорнинг ёзма рецепти ва кўрсатмаси асосида хизмат кўрсатишига рухсат бериш керак. Оғир аҳволдаги беморларга фақат тиббиёт масканида, шифокор назорати билан тиббий ёрдам берилади. Аммо битта оддий ёки осма укол қўйиш, енгил муолажалар учун ҳамшираликка лицензия билан рухсат бериш керак”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Билдирилишича, агарда ўрта ва олий маълумотли ўқиган ҳамшира уй бекаларига ҳамширалик фаолияти учун лицензия берилса, иш ўринлари кўпаяди ва фуқаролар рецепт асосида муолажа олиш учун шифохоналарда узоқ навбатларда туришмайди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top