11:00 / 22.02.2020
7233

«Ипотека-банк» АТИБ томонидан банкнинг Тошкент вилояти Чирчиқ филиалига пресс-тур ташкил этилди

Фото: Ипотека-банк

Банк филиалида ишчи-ходимлар ва мижозлар учун яратилган шароитлар, банкнинг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тутган ўрни, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва тезкорлиги билан танишиш мақсадида ташкил этилган тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари филиал фаолияти билан яқиндан танишишди.

Президентимизнинг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан молия-банк тизимида мижозларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, хизмат кўрсатиш маданияти ва аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки томонидан тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, банк мижозларига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳолининг банкка бўлган ишончини оширишга хизмат қилаётир.

Банк Чирчиқ филиалида ишчи-ходимлар ва мижозлар учун барча зарур шароит яратилган. Чирчиқ шаҳрида банк филиали ва унинг 2та мини банки, 12та махсус кассаси ва банкоматлари аҳоли учун хизмат қилмоқда.

Филиал томонидан 4200 дан зиёд, шу жумладан, 2650 дан зиёд юридик ва 1600 нафарга яқин жисмоний шахсларга тезкор ва сифатли банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

– Корхонамиз логистик хизмат кўрсатишга ихтисослашган бўлиб, Европа давлатлари, хусусан Германия, Италия, Полша ва Чехияга мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш билан шуғулланамиз, – дейди «Чирчиқтехнодом» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Нурмуҳаммад Рахимов. – Бир вақтнинг ўзида мазкур давлатлардан республикамизга қайта ишлашга ихтисослашган замонавий технологияларни ҳам олиб келамиз. Бу борада Ипотека банк бизнинг ишончли ҳамкоримизга айланган. Банкнинг ишончли тезкор ва сифатли хизмати туфайли 11 йилдан буён шу банк билан ишлаймиз. Дунё банклари билан ҳамкорлик қилиб келаётган тадбиркор сифатида ушбу банкнинг хизматлари бизни Европа банклари билан бир қаторда тўлиқ қаноатлантиради.

Маълумотларга кўра, шаҳарда 150 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг асосий қисми электр энергияси, газ, сув ва бошқа коммунал тўловларни мазкур банк орқали амалга оширади.

– Банк билан боғлиқ барча ишларимни шу банк орқали бажараман, – дейди Нафосат кўчаси 6-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Убайдулла Тўйев. – Банкнинг хизматлари, биринчи навбатда, ишончлилиги, қолаверса тезкорлиги ва хизмат сифати менга маъқул. Умуман олганда, сўнгги йилларда банк тизимида биз учун илгари орзу бўлган умидларимиз ушалмоқда.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда «Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун» тамойили ҳаётимизда ўзининг амалий ифодасини топмоқда.

«Ипотека-банк» АТИБ Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Top