Вазирлар Маҳкамасининг “Ипотека-банк” АТИБни хусусийлаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳаси билан “Ипотека-банк” АТИБ томонидан хизмат кўрсатилаётган пахта-тўқимачилик кластерларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир молиялаштириш харажатларини узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг “Ипотека-банк” АТИБда хизмат кўрсатилаётган пахта-тўқимачилик кластерларининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ресурслари ҳисобидан ажратилган кредит қарздорликлари бошқа банкларга ўтказилади.

“Ипотека-банк” АТИБда хизмат кўрсатилаётган пахта-тўқимачилик кластерларини кейинги молиялаштириш бошқа банклар орқали амалга оширилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига “Ипотека-банк” АТИБ томонидан хизмат кўрсатилаётган пахта-тўқимачилик кластерларини кейинги молиялаштириш учун бошқа банкларга кредит линиялари очишга рухсат берилмоқда.