13:24 / 22.02.2020
0
3808

Японлар Тошкентда муниципал инфратузилманинг фазовий маълумотлар базасини ташкил қилиши мумкин

Япониялик мутахассислар муниципал инфратузилманинг фазовий маълумотлар базасини ташкил қилиш таклифини билдирди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Япониянинг Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлигининг халқаро ҳамкорлик бўйича директори Шухей Кодзима ҳамда Asia air survey Co. LTD. компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Раҳмонқулов, Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри ҳамда шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси мутасаддилари иштирок этдилар.

Ўзаро мулоқот давомида япониялик мутахассислар Муниципал инфратузилманинг фазовий маълумотлар базасини (МИФМБ) ташкил қилиш таклифини билдирдилар. Ушбу инфратузилма йўллар бошқаруви, сув таъминоти ва оқава сув йўналиши, шаҳарни режалаштириш каби қатор тизимларни бирлаштиради.

МИФМБ лойиҳаси босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, япониялик мутахассислар ўзларида бу йўналишда қилинган ишлар натижаларига тўхталиб ўтдилар ва лойиҳанинг истиқболлари ҳақида атрофлича маълумот бердилар.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top