17:00 / 28.02.2020
0
5227

«Ўзавтосаноат» АЖ – Ўзбекистон ва Қозоғистон минтақалараро ҳамкорлик форуми иштирокчиси

Фото: UzAuto Motors

26 февраль куни Урганч шаҳрида «Агросаноат кооперацияси, саноат ва туризм соҳасида минтақавий бизнес ҳамкорлиги» мавзуидаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иккинчи минтақалараро ҳамкорлик форуми якунланди.

Ушбу форум доирасида, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва унинг қозоғистонлик ҳамкасби Аскар Мамин иштирокида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Аллюр компаниялар гуруҳи» АЖ ўртасида Қозоғистонда ўзбек-қозоқ қўшма корхонасини ташкил қилиш тўғрисидаги келишув имзоланди. Ушбу корхона муассислари Ўзбекистон томонидан «Автосаноат Инвест» МЧЖ ва Қозоғистон томонидан «СариаркаАвтоПром» МЧШ бўлди.

Қўшма корхонанинг ташкил этилиши «UzAuto Motors» АЖнинг Қозоғистондаги дистрибьюторлик тармоғини кенгайтириш, Қозоғистонда сотиладиган автомобиллар таннархини пасайтириш, шунингдек маҳсулот сотилишида қўшича молия-суғурта воситаларини қўллаш имконини беради.

Келишув доирасида етказиб бериш айнан шу қўшма компания орқали амалга оширилувчи Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлар экспорт бозорларини ривожлантириш режаси тузилди. Умуман яқин вақт ичида экспорт бозорлари жойлашган ҳудудларда компания томонидан ягона тармоққа бўйсунувчи 100 дан ортиқ дилерлик марказлари очиш мўлжалланган.

Бундан ташқари, анжуман давомида «Ўзавтосаноат» иштирокчиларга харидорларга таклиф этилаётган автомобилларнинг тўлиқ қаторини тақдим этди. «Uz Truck & Bus Motors», «СамАвто», «UZAUTO Trailer» ва «UzAuto Motors» компаниялари томонидан ишлаб чиқарилаётган юк ва махсус техника, автобуслар ва юк машиналари намойиш этилди.

UzAuto Motors компанияси Матбуот хизмати

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top