09:47 / 08.03.2020
0
39620

Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободда олиб борилаётган ишларни от минган ҳолда назорат қилиб чиқди (видео)

Фото: Хроника Туркменистана

5 март куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Шаполат лақабли от минган ҳолда пойтахт Ашхободда қурилаётган янги бинолар ва кўкаламзорлаштиришга тайёргарлик ишлари билан танишиб чиқди.

“Туркманистон бугун” давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, давлат раҳбари пойтахтдаги ишлар назоратини Копетдоғ ёнбағридаги яшил ҳудудларни кўздан кечиришдан бошлаган. Бердимуҳамедов оммавий экиш учун мўлжалланган кўчатлар турларини тасдиқлаган.    

Туркманистон президенти тераклар яшил ҳудудларни ташкил этишда ўзини яхши кўрсатгани, шу сабабли уларни кўплаб экиш мақсадга мувофиқлигини уқдирган.   

Сўнгра Туркманистон раҳбари Халқ маслаҳати аппарати, Халқаро анжуманлар маркази ва қабуллар маркази бинолари қурилиши билан танишиб чиққан. Назорат натижаларига кўра Бердимуҳамедов томонидан биноларни безашга катта эътибор қаратиш ва улар қурилишини тезлаштириш вазифалари топширилган.  

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top