22:39 / 11.03.2020
0
11266

ДХХ қарийб 15 млрд сўмлик хорижий валютанинг Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё туманидаги «Сирдарё» чегара божхона постининг «Малик-авто» чегара назорат ўтиш пункти орқали Ўзбекистондан Қозоғистон томон ҳаракатланаётган Қ.Абдурасулов бошқарувидаги «Mercedes benz» русумли автомашина божхона ходимлари кўригидан ўтиб, чегаранинг нейтрал ҳудудига етган вақтида, тўхтатиб текширилди.

Фото: ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси

Автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида хуфёна усулда яширилган 1 млн 136 минг АҚШ доллари, 77 минг 830 евро ва 21 млн 18 минг 670 россия рубли борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди.

Мазкур хорижий валюталарнинг миллий валютадаги эквиваленти 14 млрд 753 млн сўмдан зиёдни ташкил этади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида мазкур ишга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top