14:20 / 11.03.2020
0
14836

Она ўз қизига буйрагини бермоқчи: мураккаб операция учун сахий инсонларнинг ёрдами керак — Kun.uz хайрия акцияси

Таҳририятимизга Қашқадарё вилояти Касби туманидан ёрдам истаб мурожаат бўлди. Она якка-ю ягона қизи учун битта буйрагини бермоқчи. Бемор Гулбаҳор Полвонованинг ҳар икки буйраклари ишдан чиққан ва гемодиализ орқали жон сақлаб турибди.

29 ёшни қаршилаган Гулбаҳор Полвонованинг онаси Санобар Саломованинг ҳикоя қилишича, қизи турмуш қуриб 2015 йилда ҳомиладор бўлганидан сўнг унда ўзгаришлар рўй берган. Ҳомиласидан айрилган. Касаллик асорат бериб, буйраклари ишдан чиққан.

Санобар опанинг икки фарзанди бор. У турмушидан ажралиб, фарзандларини ўзи катта қилган. Энди қизи бу аҳволда. Санобар опа ҳамширалик билан кун кўради. Ўғли эса Россия Федерациясида меҳнат муҳожирлигида. Унинг топганлари ҳам опасининг даволанишига кетмоқда.

Ҳозир оила дори-дармон ва даволанишда қийинчиликларга дучор бўлиб турибди. Гулбаҳорни фақат буйрак кўчириб ўтказиш операцияси қутқара олади. Она донор сифатида ўз қизига битта буйрагини бермоқчи. Она барча текширувлардан ўтган. Буйраги қизига мос келади. Энди Тошкентда ўтказиладиган операциядан ҳамда ундан кейинги даволаниш жараёни ва организмни тикловчи қимматбаҳо дори-дармонлар учун 20 миллион сўм маблағ сарфланади. Уларда эса бунча пул йўқ.

Биз юртимиздаги мурувватли ва саховатпеша инсонларни ушбу оилага ёрдам қўлини чўзишга чақириб қоламиз. Кўмак беришни истаганлар Гулбаҳорнинг онаси Санобар Саломова номига очилган пластик карточкаларга маблағ кўчириб беришингиз мумкин.

UZCARD: 8600 0423 7563 3996

HUMO: 9860 0303 0375 5109

Шуҳрат Шокиржонов тайёрлади.
Монтажчи: Фахриддин Ҳотамов.

 

Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз, дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top