13:23 / 12.03.2020
0
7396

Ботир Холматов: Президент кўп қаватли уйлар орасида қурилиш қилишда аҳоли розилигини олиш шартлигини таъкидлаган

Президент кўп қаватли уйлар орасидаги йирик қурилишлар бўйича шу ерда яшовчи аҳоли хабардор қилиниши ва уларнинг розилиги олиниши шартлигини таъкидлаган. Агар бундай қилинмаса, қурилишлар тўхтатилишини тайинлаган

Фото: ЎзА

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ва матбуот-хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев иштирокида шаҳар фаоллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Тадбирда пойтахт марказидан келган фаоллар ўз уйлари олдидаги ҳудудни, дарахтларни ўзлари ҳимоя қилаётганлари, бу бўйича давлат ўз вазифасини бажариши лозимлигига урғу қаратилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қурилиш бош бошқармаси Ботир Холматов кўп қаватли уйлар орасидаги қурилишлар бўйича шундай деди:

– Тан оламиз, бизнинг қурилиш бош бошқармамиз ўз вақтида бундай қурилишларга рухсат берган, ҳозир биз бу масалани қаттиқ назоратга олдик. Ўша қурилишларга берилган рухсатномаларни биз албатта қайта кўриб чиқамиз. Бош вазиримизнинг ўзи ҳам вазиятни назорат қилиб боряпти, у киши шаҳримиздаги жараёнлар куратори ҳисобланади. Шаҳар ҳокими бу борадаги ишларни ҳар куни бошқариб боради. 

Энг муҳими, шахсан президентнинг ўзи кўп қаватли уйлар орасидаги йирик қурилишлар бўйича бундай қурилишларни қилишдан олдин шу ерда яшовчи аҳоли хабардор қилиниши ва уларнинг розилиги олиниши шартлигини таъкидлаган. Агар бундай қилинмаса, қурилишлар тўхтатилишини тайинлаган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top