11:10 / 12.03.2020
0
12048

Ўқитувчи ва ходимларнинг иш ҳақини ўзлаштирган шахслардан 1,2 млрд сўм ундирилди

Сурхондарё вилоятида ўқитувчи ва ходимларнинг иш ҳақларини ўзлаштирган шахслардан 1,2 млрд сўм тўлиқ ундирилди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан олинган тезкор маълумотлар ва тўпланган ҳужжатларга асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда АТБ “Қишлоққурилишбанк” Сариосиё филиали чакана хизматлар бўлими бошлиғи Ш.Ш. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида туман халқ таълими тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларига тўланиши керак бўлган 2019 йил декабрь ва жорий йилнинг январь ойи учун иш ҳақлари ва аванс пуллари ҳисобидан жами 1,2 млрд сўм пул маблағларини банк кассасидан олишиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Шунингдек, ушбу текширув давомида Ш.Ш. ва бошқалар томонидан ўзлаштирилган 1,2 млрд сўм бюджет пул маблағлари Департамент ташаббуси билан ундирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top