00:11 / 15.03.2020
33988

Наманганда махсус кучлар "200 га яқин киши иштирокидаги рухсат этилмаган намойишни бартараф этди"

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Наманган шаҳар “Отчопар” ўйингоҳида Наманган вилоят ИИБ томонидан “Оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда унинг оқибатларини бартараф этиш” мавзусида ҳамкорликдаги махсус тактик машқи ўтказилди. 

Унда Наманган вилояти ва Наманган шаҳар ҳокимлиги, вилоят ИИБ, Прокуратура, ДХХ, Миллий гвардия, ФВБ, Божхона, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари ҳамда бошқа алоқадор идоралар вакиллари иштирок этишди, деб хабар беради Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати. 

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Қайд этилишича, бундан мақсад Наманган вилояти ички ишлар органлари шахсий таркибининг оммавий тартибсизликларни бартараф этиш вазифаларининг бажарилиши борасидаги ҳаракатларини ўрганиш, бошқарув органлари ва ҳамкорликда жалб этиладиган кучларнинг жанговар вазифаларни бажаришга тайёргарлиги ҳолатини текшириш, ҳокимият, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва алоқадор идоралар билан ҳамкорлик масалалари самарадорлигини таъминлашдир. 

Фото: Ички ишлар вазирлиги

“Машқ афсонасига кўра, 11 март куни соат 09:30 да Наманган шаҳар “Дўстлик бозори” ҳудудида буюмларни харид қилиш учун келган фуқаролар ва чакана савдо билан шуғулланаётган тадбиркорлар бозор ҳудудида мунтазам равишда электр манбаи ўчирилаётганлиги натижасида пластик карталардан савдо қилиш имкони бўлмаётганлигидан норози бўлиб, 200 нафарга яқин сотувчи ва фуқаролар тўпланиб, рухсат этилмаган намойишни режалаштираётганлиги ҳақида вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси батальони наряди ходимлари томонидан Наманган шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига маълумот тақдим этилди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Юзага келган вазиятга баҳо бериб, ҳамкорликдаги тезкор штаб бошлиғи, Наманган вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Атаходжаев томонидан барча ички ишлар органлари маъмурий биноларини қўриқлаш ва мудофаа этилиши ҳамда оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда унинг оқибатларини бартараф этиш ҳақида қарор қабул қилинди ва махсус куч воситалари орқали вазият бартараф этилди”, дейилади хабарда.

Top