14:06 / 20.03.2020
8747

EPSILON (EDC): Баҳористон-2 қудуғидаги углеводородларнинг саноат миқёсидаги оқими кунлик ҳажми 250 минг куб.м гача ортди

Фото: EPSILON

Қайд этилган мазкур миқдор 10 мм ли штуцер ёрдамида олинди. Қазиб чиқарилаётган газ маҳсулотининг ҳаммаси аҳолининг эҳтиёжини таъминлаш учун ички бозорга юборилмоқда.

Аввал хабар берилганидек, «Schlumberger» халқаро компанияси билан ҳамкорликда яқинда очилган кондаги қудуқда геофизик тадқиқотлар олиб борилган эди. Бир қатор қилинган ишлар, жумладан қудуқни кислота билан қайта ишлаш натижасига кўра, углеводородларнинг саноат миқёсидаги оқимининг ортишига эришилди.

Epsilon Development Company (EDC) Матбуот хизмати

Top