09:37 / 20.03.2020
19715

Uzbekistan Airways: Тошкент - Урганч - Тошкент йўналиши бўйича қатновлар бекор қилинди 

20-28 март кунлари Тошкент - Урганч - Тошкент йўналиши бўйича HY051/052 қатновлари бекор қилинди 

Фото: KUN.UZ

Uzbekistan Airways авиакомпанияси республика ичидаги авиақатновларининг жадвалидаги ўзгаришлар ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, 20-28 март кунлари Тошкент - Урганч - Тошкент йўналиши бўйича HY051/052 қатновлари бекор қилинди.

HY051 қатновининг йўловчилари шу кунларда Тошкентдан Урганч шаҳрига HY011 қатнови орқали Нукусда оралиқ қўниш билан олиб борилади. Тошкентдан кетиш вақти соат 09:00 да, Урганчга келиш вақти соат 12:10 да.

HY052 қатновининг йўловчилари HY012 қатнови орқали Тошкентга олиб борилади. Урганчдан кетиш соат 12:50 да, Тошкентга келиш соат 14:10 да.

Тошкент - Нукус йўналиши бўйича HY011 қатновининг кетиш вақти ўзгарди. Тошкентдан кетиш — соат 09:00 да, Нукусга келиш — соат 10:40 да.

Нукус - Тошкент йўналиши бўйича HY012 қатновига авиачиптаси бўлган йўловчилар Урганчда оралиқ қўниш билан олиб борилади. Нукусдан кетиш — соат 11:20 да, Тошкентга келиш — соат 14:10 да.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Top