22:44 / 23.03.2020
16623

АҚШда коронавирус эпидемияси сабабли минглаб маҳбуслар қўйиб юборила бошланди 

АҚШда коронавирус эпидемияси сабабли минглаб маҳбуслар қўйиб юборила бошланди. Озодликка оғир жиноятлар содир этмаганлар чиқарилмоқда. Ҳукумат эпидемия оқибатида нафақат маҳбуслар, балки қўриқчилар ҳам касалланиши мумкинлигидан хавфсирамоқда. 

Фото: Associated Press

Маҳбуслар бир нечта штатда озодликка чиқарила бошланган. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди. Озодликка, жумладан, кекса ёшли ва соғлиғи яхши бўлмаган маҳбуслар ҳам чиқарилмоқда.

Бундан ташқари, Калифорния, Нью-Йорк, Огайо ва Техас штатлари маъмуриятлари турмаларга ташриф буюрувчиларни киритишни тақиқлаш, маҳбусларнинг турма ичида ҳаракатланишини чеклашга қарор қилган.

Таъкидланишича, АҚШда ҳаммаси бўлиб 2,2 млнга яқин маҳбус бор. Ҳукумат юзага келган вазиятда нафақат маҳбуслар, балки кўплаб қўриқчилар коронавирусга чалинишидан хавотирланмоқда.

Маълум қилинишича, Пенсильвания, Мичиган, Нью-Йорк ва Вашингтон штатларида қўриқчиларда коронавирус аниқланган ҳолатлар қайд этилган. 

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, АҚШ турмаларида 55 ёшдан катта бўлган 164 мингдан кўпроқ маҳбус сақланади. Турмалар ходимлари коронавирусга чалингудек бўлса, бу маҳбусларга турмаларда ёрдам бериш имкони бўлмайди.

Ҳукуматнинг ишонтиришича, гап маҳбусларнинг катта кўламли озод қилиниши ҳақида бормаяпти. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top