16:20 / 27.03.2020
3443

Хориж фуқароси карантин даврида рўйхатдан ўтмаса, қонун бузилиш ҳисобланмайди - ИИВ

Агар уйингизда чет эл фуқароси бўлса, телефон орқали профилактика инспекторини хабардор қилиб қўйишингиз мумкин. Карантин даврида бу қонун бузилиш ҳолати деб ҳисобланмайди.

Бугун, 27 март куни АОКА қошидаги махсус штабда ташкил этилган онлайн брифингда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов томонидан хорижий фуқароларнинг карантин даврида ички ишлар бошқармалари орқали рўйхатдан ўтиши шарт эмаслиги ҳақида маълумот берди.

Шоҳрух Ғиёсовнинг таъкидлашича, карантин тадбирлари туфайли 24 мартдан ички ишлар органларининг аҳолига хизмат кўрсатиш борасидаги фаолияти, жумладан, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари ҳам тўхтатилган.

«Агар сизнинг уйингизда чет эл фуқароси бўлса, телефон орқали профилактика инспекторини хабардор қилиб қўйишингиз мумкин. Карантин даврида бу қонун бузилиш ҳолати деб ҳисобланмайди», дея маълумот берди Шоҳрух Ғиёсов.

Бундан ташқари, унинг маълумот беришича, Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турувчи фуқаролар гарчи лицензияси бўлса-да, айни пайтда Тошкент шаҳрида такси хизматини кўрсата олмайди. Улар фақат ўз яшаш жойларида ҳайдовчилик фаолиятини амалга оширишлари мумкин.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top