11:58 / 01.04.2020
8274

Деҳқон бозорлар, йирик савдо дўконлари ва дорихоналардаги нарх-наво Бош прокуратура назоратига олинди

Ўзбекистонда Covid-19 коронавируси инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш шароитида Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги ҳамда нарх-наво сунъий оширилишига йўл қўймаслик борасидаги тадбирлар Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Фото: Бош прокуратура

Шу мақсадда Бош прокуратуранинг масъул ходимлари Тошкент шаҳридаги 13та деҳқон бозорлари, йирик савдо дўконлари ва дорихоналарга бириктирилган.

Улар кўрсатилган объектларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таъминоти ҳамда нарх-навони ўрганиб, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилиши ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўришмоқда. 

Шунингдек, бириктирилган ходимлар томонидан бозорлар, савдо дўконлари ва дорихоналарга етказиб берилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги, савдо қоидаларига риоя этилиши, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан назорат ўрнатилган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top