15:17 / 01.04.2020
29128

Грециялик олимлар об-ҳавонинг коронавирус тарқалишига таъсири борлигини аниқлашди

Коронавирус иссиқ мамлакатларда секинроқ тарқалади, дейишмоқда тадқиқотчилар

Фото: REUTERS / Alexandros Avramidis

Грециялик олимлар гуруҳи коронавирус ҳаво ҳарорати паст бўлган мамлакатларда тезроқ тарқалади деган хулосага келди. Бу ҳақда маҳаллий "Катимерини" газетаси ёзмоқда.

"Биз ҳарорат касаллик тарқалишига яққол таъсир кўрсатишини аниқладик", - деди тадқиқот қатнашчиси, пульмонолог, профессор Константинос Гургулианис.

Тадқиқот натижаларига кўра, ҳаво ҳарорати 0дан 18 даражагача бўлган мамлакатларда касалликка чалинишнинг янги ҳолатлари қайд этилиши кўрсаткичи улардан илиқроқ иқлимли мамлакатларга нисбатан юқоридир.

Шу билан бирга, тадқиқотчилар "касаллик юқтиришнинг якуний кўрсаткичи вирус тарқалишига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда касаллик юқтириш ҳолатларини қайд этиш услублари"га боғлиқ эканлигини қайд этишди.

Тадқиқотларда Фессалия университети қошидаги пульмонология клиникаси мутахассислари иштирок этди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top