14:34 / 05.04.2020
6150

Ногиронлик гуруҳини қайта белгилаш ва муддатни узайтириш хизмати тўхтатилмаган – Отабеков

Карантин даврида ногиронлик муддатини узайтириш вақти келса, аммо турли чекловлар туфайли бунинг имкони бўлмаса, қандай йўл тутиш керак?

Ушбу саволга 5 апрель куни ўтказилган брифингда Ўзбекистоннинг бош санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди.

«Карантин даврида ногиронлик гуруҳини қайта белгилаш билан шуғулланувчи амбулатор поликлиника хизматлари ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Беморлар ўз ҳудудидаги амбулатор поликлиника хизматига мурожаат қилиб, ногиронлик гуруҳини қайта белгилаши ва муддатни узайтириши мумкин.

Аммо карантин режимидаги баъзи чекловлар боис бунинг имкони бўлмаса, карантин тадбирлари тугагунга қадар аввал белгиланган ногиронлик гуруҳи сақлаб қолинади. Бу ҳақида алоҳида кўрсатма мавжуд», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Top