Яқинда Халқ таълими вазирлиги «Ногиронлиги бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори лойиҳаси ва Ўзбекистонда 2030 йилгача инклюзив (интеграциялашган) таълимни ривожлантириш концепциясини муҳокамага қўйди.

Мазкур қарор лойиҳаси ва концепциянинг муҳокамага қўйилганини ногиронлиги бўлган болаларнинг ижтимоий муҳофазаси, таълим олиши ва уларни жамиятимизга қўшиш борасидаги салмоқли қадам, деб баҳолаш мумкин. Шу билан бирга, қарор ва концепцияда қатор тушунмовчиликлар мавжуд бўлиб, таклиф этилаётган чоралар инклюзив (уйғунлашган) таълим тамойилларига тўлиқ мос келмаслиги мумкин.

Алоҳида синфлар – бу инклюзиями ёки ажратиш?

Қарор лойиҳасига мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳудудларда биттадан умумтаълим мактабида синов тариқасида «жисмоний ёки психик ривожланишида турли нуқсони ҳамда даволанишга ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган болалар учун алоҳида таянч коррекцион синф» очилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ҳар бир синовдаги умумтаълим мактабида штат жадвалида бир нафар дефектолог ўрни ажратилади.

Аммо, қарор лойиҳасида фойдаланилган терминологиядан айнан қайси турдаги ногиронлиги бўлган болалар назарда тутилгани ноаниқлигича қолмоқда. Болаларда турли хил ногиронлик ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, турли хил тана функция бузилишлари бўлиши мумкин, яъни жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (кўриш ва эшитиш).

Мазкур ногиронлик ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, болаларнинг эҳтиёжлари ҳам тубдан фарқ қилади.

Мисол учун, жисмоний имконияти чекланган болага умумий мактабда пандус ўрнатилиши ва бошқа оқилона қулайликлар яратиш орқали мактаб биносини мослаштиришнинг ўзи кифоя қилса, кўзи ожиз бола учун бу махсус Брайль ёзувидаги дарсликлар ва мосламалар, кар ва заиф эшитувчи болалар учун имо ишора тили хизмати ва ўқишда қийинчилиги туфайли алоҳида эҳтиёжларга эга болалар учун бу қўшимча тьютор (инглизча tutor — «педагог-мураббий») хизмати демакдир.

Бир тасаввур қилиб кўрайлик. Кейинги йил 1 сентябрдан бошлаб маълум бир ҳудуднинг умумтаълим мактабида ногиронлиги бўлган болалар учун алоҳида биринчи «Н» синфи ташкил қилинди. Аутизми бўлган боланинг отаси Фарҳод Ортиқбоевнинг фикрича, бу «давлат ичидаги давлат бўлиб»