11:10 / 05.04.2020
21592

Нью-Йоркда шифокорлар халатлар ўрнига чиқинди пакетлари кийишларига тўғри келиши мумкин

Нью-Йоркнинг Бруклин туманидаги тиббиёт маркази шифокорлари ва ходимлари тиббий халатлар етишмаётгани сабабли ёмғирпўшлар ва чиқиндилар учун мўлжалланган пакетларни кийишларига тўғри келиши мумкин.

Фото: REUTERS/Brendan McDermid

Бу ҳақда ушбу марказ - SUNY Downstate Medical Center президенти Уэйн Райли CNN телеканалига маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, тиббиёт муассасасида фақат 1,5 кунгагина етадиган халат қолган.
 
“Бизни давлат захирасидан қачон таъминлашларини кутиб ўтиролмаймиз. Бизга давлат захираси деярли тугагани маълум. Шу сабабли ушбу вазиятда топқирлик қилиш керак”, деб айтган Райли.

31 март куни Нью-Йорк мэри Билл де Блазио шаҳардаги дори-дармон захираси бир ҳафтагагина етишини маълум қилган.

Айни вақтда Нью-Йорк АҚШда коронавирус тарқалиши маркази ҳисобланади. Бу ерда коронавирусга чалинганлар сони 100 мингдан, қурбонлари сони эса 3 мингдан ошиб кетган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top