Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда тутунли ҳаво яна бир неча кунга сақланиб қолади
Ҳавонинг ифлосланиши бўйича Нью-Йорк йирик шаҳарлар орасида дунёда биринчи ўринни эгаллади. Сабаби - Канада ўрмон ёнғинларидан келган тутун.

Фото: CNN
Нью-Йоркни ўраб олган Канада ўрмон ёнғинлари тутуни шаҳарда яна бир неча кун давом этади. Кейин шамолнинг ўзгариши сабабли тутун АҚШ жанубий штатлари томон силжийди. Бу ҳақда 9 июн, жума куни AirNow ҳаво сифати мониторинги давлат портали маълумотларига таяниб, The Wall Street Journal нашри хабар берди. Ҳаво сифати 8 июн куни нафақат Нью-Йоркда, балки АҚШ шимоли-шарқидаги бошқа шаҳарларда, хусусан, Вашингтон ва Филаделфияда ҳам сезиларли даражада ёмонлашди. Нью-Йорк ҳаво ифлосланиши бўйича йирик шаҳарлар орасида дунёда биринчи ўринни эгаллади. Шаҳар расмийлари одамларни имкон қадар уйда қолишга чақирди. Озодлик ҳайкали каби машҳур бинолар ва ёдгорликлар қуюқ тутун билан қопланган.
Миллий об-ҳаво хизмати вакили Коди Ледбеттернинг сўзларига кўра, ғарбий шамол йирик аҳоли пунктларида тутунни қисман тарқатиб юборади. Бироқ, метеорологларнинг прогнозларига кўра, тутун АҚШ жанубига силжийди. Шимолий ва Жанубий Каролина, шунингдек, Жоржия, Техас ва Оклахома штатларида ҳаво сифати ёмонлашади.
Канаданинг Квебек провинциясида 9 июн куни 140 га яқин ўрмон ёнғинлари ёнишда давом этди, улардан деярли 80 таси назоратдан чиқиб кетган. Хориждаги ҳамкасблари канадалик ўт ўчирувчиларга ёрдам бериш учун келган. Қўшма Штатлар Канадага камида 600 ўт ўчирувчини, шунингдек, жиҳозларни юборди. АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Канада бош вазири Жастин Трюдо билан телефон суҳбатида “қўшимча ёрдам” таклиф қилди. Байденнинг сўзларига кўра, бу "Қўшма Штатларга катта таъсир кўрсатган Канада тарихидаги энг ёмон ёнғин мавсуми" бўлиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, Канададаги кучли ўрмон ёнғинлари глобал исиш оқибатидир.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилга келган Трампнинг вакили, Хитой Қозоғистонда қураётган АЭСлар ва Сурияни қўллашни бошлаган Россия – кун дайжести
Жаҳон | 14:42
-
Россияга қимматбаҳо буюмларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди
Ўзбекистон | 14:31
-
Эҳтимолий диверсия: Германия ғарбида поездлар ҳаракати бекор қилинди
Жаҳон | 13:44
-
Сергелидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 13:32
Мавзуга оид

21:33 / 28.05.2025
Тирбандлик солиғи Нью-Йорк шаҳрига 4 ойда 216 миллион доллар келтирди

21:10 / 02.04.2025
АҚШ суди Нью-Йорк мэрига очилган жиноий ишни ёпди

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

20:10 / 11.03.2025