07:26 / 08.04.2020
11921

Twitter асосчиси коронавирусга қарши курашга бир миллиард доллар хайрия қилди

Twitter асосчиси Жек Дорси коронавирусга қарши курашга бир миллиард доллар хайрия қилганини маълум қилди.

Фото: Getty Images

“Мен Square’даги 1 млрд долларлик акцияларни, яъни бойлигимнинг 28 фоизини коронавирусга қарши глобал ёрдамни молиялаштириш учун Start Small жамғармасига йўллайман”, деб маълум қилган Дорси твиттерда.

Унинг айтишича, пандемияга барҳам берилгач, жамғарма ўз эътиборини таълимга қаратади.

Дорси ўз хайриясининг ошкора кўринишга эгалигини таъкидлаб ўтган. “Мен бошқалар ҳам ўрнак олиши учун ўз ишингни кўрсатиш муҳим деб ҳисоблайман”, деб айтган Twitter асосчиси.

У ўз хабарига унинг хайрияси 997 818 354 долларни ташкил қилганини кўрсатувчи жадвални илова қилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top