Маск Х ижтимоий тармоғини барча фойдаланувчилар учун пуллик қилмоқчи
Шу тариқа у ботлар армиясига қарши курашмоқчи эканини айтди.
Илон Маск ўтган йили сотиб олган Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғини барча фойдаланувчилар учун пуллик қилмоқчи. Бу ҳақда у Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан суҳбат чоғида айтиб ўтди.
«Кичик миқдордаги ойлик тўловга ўтишимизнинг энг катта сабаби шундаки, бу ботларнинг катта армиясига қарши курашишнинг ягона йўли», деди миллиардер.
Унинг сўзларига кўра, ботлардан фойдаланишнинг арзонлиги сабабли уларга қарши курашда пуллик обуна жорий қилиш жуда муҳим.
У ижтимоий тармоқнинг обуна пули қанча бўлишини аниқ айтмади, фақат Х раҳбарияти «бу кичик миқдор бўлишини» хоҳлаётганини таъкидлади.
Аввалроқ, Маск ижтимоий тармоқда верификацияни англатувчи кўк белгини олиш учун ойига 8 доллар турадиган пуллик обунани жорий этган эди. Аммо бу Маск умид қилган маблағларнинг барқарор оқимини таъминламади. Пуллик тасдиқлаш белгиси жорий этилганидан кейин уч ой ичида Twitter атиги 11 миллион доллар даромад олди.
Май ойида тадқиқотчи Трэвис Браун ижтимоий тармоқда 640 мингдан 680 минггача пуллик обуначилар борлигини айтди. Бу платформага ойига 5 миллион доллар ёки йилига 60 миллион доллар олиб келади. Маскнинг ўзи 2022 йил ноябр ойида Twitter ҳар куни 4 миллион доллардан кўпроқ йўқотаётганини айтган эди.
Мавзуга оид
20:37 / 13.11.2024
The Guardian Twitter’ни тарк этишини маълум қилди
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
14:15 / 10.11.2024
Трамп Зеленский билан «илиқ ва ёқимли» суҳбат ўтказган. Унда Маск ҳам иштирок этган
12:53 / 10.11.2024