13:16 / 10.04.2020
8652

Коронавирусни эпидемия деб эълон қилиш учун аҳолининг 1 фоизидан ортиғи касалланган бўлиши керак - Алматов

Республика давлат санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов нима учун республикада тарқалган коронавирус касаллиги эпидемия деб эълон қилинмаётгани тўғрисидаги саволга жавоб берди.  

«Республикада тарқалган коронавирус касаллигини эпидемия, деб эълон қилиш учун умумий аҳолининг 1 фоизидан ортиқ қисми шу касалликка чалинган бўлиши керак. Мамлакат аҳолиси 34 миллион. Қайд этилган касаллик ҳолатлари эса 624тани ташикл этмоқда.

Бошқа давлатларга қараганда биздаги кўрсаткичлар жудаям паст. Ҳукумат томонидан қилинган тезкор тадбирлар туфайли вирус тарқалиш жараёни секинлашди», деди Алматов.

Шунингдек, қандай дезинфекция воситаларидан фойдаланиш мумкинлиги бўйича саволга жавоб берилди.

Маълум қилинишича, айни вақтда республикада 50дан ортиқ турдаги шундай воситалардан фойдаланишга рухсат берилган. Уларни дорихона, йирик савдо шохобчаларидан ҳам харид қилиш мумкин. Ундан ташқари, ошхона идишларини ювишда ишлатиладиган воситалар таркибида ҳам зарарлантирувчи моддалар бор. Қўл антисептик гелларини ҳам ишлатса бўлади. Уларда гигиеник мувофиқлик сертификатлари мавжуд.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top