Ўзбекистон | 19:31 / 25.08.2020
17424
1 дақиқада ўқилади

«Синфда учдан ортиқ ўқувчи касалланса, дарслар онлайн шаклга ўтказилади» – Баҳром Алматов

Дарслар анъанавий шаклда ўтказиш йўлга қўйилган мактабда битта синфда 3 нафардан кўп ўқувчида коронавирус аниқланса, бу синф карантинга ёпилади. Бу ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директор ўринбосари Баҳром Алматов маълум қилди.

Баҳром Алматов Фото: KUN.UZ

«Бир синф ўқувчилари орасида 3 нафардан кўп кишида коронавирус аниқланса, бу синф карантинга ёпилади. Улар учун дарслар анъанавий шаклдан онлайн шаклга ўтказилади.

Мактаблардаги эпидемиологик ҳолат ҳудудий санитария-эпидемилогик осойишталик маркази ходимлари томонидан қатъий мониторинг қилиб борилади», дея Алматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аввалроқ янги ўқув йилини 14 сентябрь кунидан бошлаш таклиф сифатида киритилгани, бунда дарслар гибрид сценарий (анъанавий ва онлайн таълим аралаш ҳолда) асосида ўтказиш кутилаётгани айтилган эди.

Мавзуга оид