11:03 / 18.04.2020
13737

Тўрткўлда Тошкент давлат иқтисодиёт университети филиали ташкил қилиниши мумкин 

Тўрткўлда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиалини ташкил қилиш таклиф этилди

Фото: Тошкент давлат иқтисодиёт университети

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Тўрткўл туманида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиалини ташкил қилиш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Мурожаат муаллифи Тўрткўл туманидаги Банк коллежи базасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиалини очишни таклиф қилинган.

“Мазкур коллежда 1996-2019 йиллар давомида фарзандларимиз “Банк коллеж”ларини тугатиб, банк соҳаси бўйича ўрта-махсус дипломга эга бўлдилар ва бугунги кунда иқтисодиётимизнинг барча соҳаларида самарали меҳнат қилмоқдалар. 

Бу даврда коллеж биносида таянч гуруҳ сифатида қўшимча равишда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг иккинчи мутахассислик тайёрлаш бўйича олий ўқув юртини сиртдан ўқиш учун шароитлар яратилиб, 900 дан зиёд олий маълумотли мутахассислар қайта тайёрланиб, сиртдан ўқиб олий маълумот берувчи дипломларга эга бўлганлар”, - дейилади петицияда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тўрткўл туманида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиалини ташкил этиш таклиф қилинган.

Top