23:58 / 18.04.2020
29068

Тошкент кўчаларида карантин чоралари боис ўрнатилган тўсиқларни кўрсатувчи геопортал ишга туширилди

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш, фуқароларнинг транспортда мақсадсиз ҳаракатланишини чеклаш ва ҳайдовчиларнинг карантин тартиб-қоидаларига амал қилишини назорат қилиш зарурати туфайли Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчалари ва маҳаллаларда қатновни вақтинча чекловчи тўсиқлар ўрнатилган эди.

Давгеодезкадастр қўмитаси томонидан мазкур тўсиқлар Тошкент шаҳри бўйлаб қайси жойларга ўрнатилганини кўриш имкониятини берувчи геопортал ишга туширилди.

Бу ҳақда Kun.uz’га Давгеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Отамурадов хабар берди.

Геопортал Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида яратилди. Ушбу онлайн ресурс орқали тўсиқлар жойлашган жой ҳаритада қизил чизиқлар билан акс эттирилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодимлари томонидан Тошкент шаҳридаги барча бетон блоклар хатловдан ўтказилди. Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги транспорт воситалари ҳаракатланадиган кўчалар ва маҳаллаларнинг ичкарисидаги йўлларда ўрнатилган тўсиқларнинг сони 1415 тани ташкил этмоқда. Геопортал барча учун очиқ, ундан фойдаланиш учун интернет бўлса кифоя”, дея Неъматжон Отамуродовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Таъкидланишича, портални яратишдан кўзланган мақсадлардан бири тез тиббий ёрдам хизматлари, маҳсулот етказувчилар ва бошқа турдаги хизмат кўрсатувчиларга қулайлик яратишдан иборат. Мутасаддилар электрон ресурс такомиллаштириб борилишини айтишмоқда.

Геопорталга ушбу ҳавола орқали кириш мумкин.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top