16:22 / 18.04.2020
6810

Халқ қабулхоналари посбонларга коронавирусга қарши махсус комбинезонлар етказиб берди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси ташаббуси билан пойтахтимизга кириб келадиган барча постларда тун-у кун навбатчиликда турган Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия ва бошқа тегишли идоралар ходимларига хизматда турган пайтида коронавирусдан ҳимояланиш учун кийиладиган қўшимча махсус комбинезонлар ҳомийлик йўли билан тақдим этилди.

Ушбу акция доирасида беш мингдан зиёд махсус комбинезонлар тайёрланди.

Таъкидлаш жоизки, комбинезонлар Ўзбекистон президентининг махсус фармони билан ташкил этилган мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги тикув цехларида тайёрланди.

– Бу ишга юздан зиёд тикувчи жалб этилган. Мазкур цехларга хом ашё етказиб бердик, маблағ билан таъминладик. Бундай акцияларимиз республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом этади, – деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси мудири Бахтиёр Жамолов.

Top