07:39 / 22.04.2020
4132

ЖССТ УЕФАга 2021 йил охиригача халқаро мусобақаларни ўтказмасликни тавсия қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти УЕФАга 2021 йил охирига қадар барча халқаро мусобақалар ўтказилишини қолдиришга чақирди. 

Мутахассисларнинг фикрича, шу йўл билан коронавирусга чалинишнинг янги ҳолатларига йўл қўймаслик мумкин.

Placar нашрининг хабар беришича, ЖССТ мутахассислари УЕФА амалдорлари билан конференц-алоқа вақтида уларга бундай таклиф билан мурожаат қилишган.

21 апрелда УЕФА миллий ассоциацияларга 2019/2020 йилги мавсумдаги чемпионат ва кубок мусобақаларини охиригача етказиб қўйишни тавсия қилганди. 

Top