10:36 / 22.04.2020
6944

Карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар сони 90 мингга яқинлашди

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда

Фото: KUN.UZ

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республика бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 89 521 та ҳолат аниқланган. 

ИИВ хабарига кўра, улар:

  • Тошкент шаҳрида – 16 533 та ҳолат; 
  • Фарғона вилоятида – 14 396 та ҳолат;
  • Тошкент вилоятида – 13 400 та ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида – 7 732 та ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида – 6 007 та ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида – 5 619 та ҳолат;
  • Андижон вилоятида – 5 135 та ҳолат;
  • Наманган вилоятида – 4 938 та ҳолат;
  • Бухоро вилоятида – 3 465 та ҳолат; 
  • Қорақалпоғистон Республикасида – 3 259 та ҳолат;
  • Хоразм вилоятида – 2 860 та ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида – 2 712 та ҳолат;
  • Жиззах вилоятида – 2 667 та ҳолат;
  • Навоий вилоятида – 798 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

21 апрель куни Тошкент вилояти, Янгиер шаҳар, “Обод юрт” маҳалласи, Янги аср кўчасида яшовчи 1986 й.т. Умиджон А., Андижон вилояти, Асака тумани, “Байналминал” маҳалласи, Т.Малик кўчасида яшовчи 1991 й.т. Ойбек С., Андижон шаҳар, “Жалабек” маҳалласида яшовчи 1985 й.т. Санжар Р., Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Хонжиза” маҳалласида яшовчи Одилжон И., Шўрчи тумани, “Қораариқ” маҳалласида яшовчи 1966 й.т. Рашид М.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

21 апрель куни Жиззах шаҳар, “А.Темур” маҳалласи, А.Аҳмедов кўчасида яшовчи 1997 й.т. Санжар А., Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, “Куюк кўпир” овулида яшовчи 1964 й.т. Шукурилло Ж., “Қипчоқ” овулида яшовчи 1973 й.т. Зокиржон Ю., “Ўрта Қалъа” овулида яшовчи 1976 й.т. Акмал Ч.лар рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.

21 апрель Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, “Бирлик” маҳалласида яшовчи 1992 й.т Обиджон Ғ., Самарқанд шаҳар, “Саттепо” мавзесида яшовчи 1982 й.т. Азамат О. ва 2002 й.т. Темур Т.лар ўз велосипедида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипедлари жарима майдончасига жойлаштирилган.

21 апрель куни Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, “Бирлашган” қишлоғида яшовчи 1981 й.т. Узоқбой М. карантин қоидаларини бузиб, Яккасарой тумани ҳудудида мақсадсиз юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

21 апрель куни Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, “Истиқлол” маҳалласида яшовчи 1981 й.т. Муроджон М. карантин вақтида ички ишлар ходимларининг қонуний талабини бажармаганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

21 апрель куни соат 10:35да Гулистон шаҳар, 4-мавзе, “Бўстон” маҳалласида яшовчи 1999 й.т. Нозима Я. карантин қоидаларини бузиб, майда безорилик содир қилганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 ва 183-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Гулистон шаҳар Маъмурий ишлар суди томонидан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

21 апрель куни Жиззах шаҳар, “А.Навоий” маҳалласи, А.Яссавий кўчасида яшовчи 1992 й.т. Мурод Й. “Ғ.Ғулом” маҳалласида жойлашган компьютерхонада уч нафар фуқарога компьютер ўйинлари бўйича хизмат кўрсатаётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

21 апрель куни Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, “Ўрдабоғ” маҳалласида яшовчи 2000 й.т. Рустамжон М. карантин вақтида жамоат жойида майда безорилик содир қилганлиги учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Учқўрғон тумани Маъмурий ишлар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

21 апрель куни Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, “Туркистон” маҳалласида яшовчи 1995 й.т. Абдураҳмон А. майда безорилик содир қилганлиги учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Учқўрғон тумани Маъмурий ишлар суди томонидан 4 460 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top