14:24 / 22.04.2020
9018

Талабалар учун яна бир давлат стипендияси таъсис этилди 

2020 йил октябрь ойида буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлаш юзасидан байрам тадбирлари режалаштирилган

Фото: Norma.uz

Байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан махсус ташкил этилган ташкилий қўмита шуғулланади. Norma’нинг ёзишича, байрам санасига тайёргарлик кўриш доирасида:

Тошкент шаҳрининг кўчаларидан бирига унинг номи берилади;

Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи хиёбонининг замонавий қиёфада қайта ташкил этилади (унинг ҳудудидаги ҳайкал 2022 йилда бронзага ўтказилади);

ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг Шарқ тасвирий санъатига қўшган беқиёс ҳиссасига бағишланган ҳужжатли фильм марказий ТВ-каналларда намойиш этилади;

2020 йилда таъсис этиладиган “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари йиллик ижодий танлови ўтказилади;

Беҳзод ва унинг издошлари асарлари, хаттотлик санъати намуналари, замонавий миниатюра асарлари кўргазмаси ҳамда илмий-амалий конференциясининг ўтказилади;

“Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги тайёрланади ва нашр этилади.
 
Келгусида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг асосий биноси атроф ҳудудида қўшимча ўқув биноси ва замонавий ахборот-кутубхона маркази, кўргазмалар галереясини ўз ичига қамраб олувчи ёрдамчи бино қурилади. Ўзбекистон Бадиий академияси 2020 йил 1 октябрга қадар лойиҳа (объект) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини таъминлаши даркор.
 
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган талабалар учун Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этилади.

Top