14:48 / 25.04.2020
3801

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан кўрсатилган ёрдам ҳақида маълумот берилди

 Жорий йилнинг 25 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикасида жами 9 139 та маҳаллада 250 959 та оилага умумий қиймати 28,432 млрд сўмлик маҳсулотлар тарқатилди.

Фото: KUN.UZ

Бугун, 25 апрель куни АОКАда ташкил этилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан кўрсатилган ёрдам миқдори ва унинг кимларга берилгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Марказлар ташкил этилганига 23 кун бўлди. Жорий йилнинг 25 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикасида жами 9 139 та маҳаллада 250 959 та оилага умумий қиймати 28,432 млрд сўмлик маҳсулотлар тарқатилди.

Мазкур оилаларнинг:

134 180 мингдан зиёди кам таъминланган оилалар;

33 179 мингдан зиёди ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг оила аъзолари;

26 193таси боқувчисини йўқотганлар;

12 356 таси якка, ёлғиз кексалар;

11 065 таси карантиндаги оилалар;

33 986 мингдан зиёди бошқа оилалар.

Бошқа оилалар деганда карантин сабабли даромад манбаидан маҳрум бўлиб турганлар, жазони ижро этиш муассасасида бўлган фуқароларнинг оилалари, меҳнат учун хорижга борган ва ҳозирда мамлакатимизда бўлмаган фуқароларнинг оилалари ва бошқалар назарда тутилмоқда”, - деди Саодат Боймирзаева.

Top