20:58 / 28.04.2020
5105

Буюк Британия билан Brexit масаласидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди - ЕИ дипломатлари  

Ўтган ҳафтада ўтказилган музокараларда асосий масалалар бўйича сезиларли силжишга эришилмади, навбатдаги музокаралар 11 майга белгиланган. 

Фото: Reuters

Евроиттифоқдаги дипломатик манбалар ЕИ ва Буюк Британия ўртасидаги Brexit’дан кейинги муносабатлар тўғрисидаги келишувни тайёрлаш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолди деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

"Биз боши берк вазиятдамиз. Ечимини топиши мумкин бўлган кўплаб арзимас техник тафсилотлар мавжуд, аммо ҳар бир савол бўйича ҳар бир томон ўз мақсадига эришишга уринмоқда ва тафовутлар улкан. Буни сиёсий турткисиз ечиб бўлмайди, туртки эса йўқ", - дея европалик дипломатнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик.

Ўтган ҳафтада ўтказилган музокараларда асосий масалалар бўйича сезиларли силжишга эришилмади, навбатдаги музокаралар 11 майга белгиланган. 

Буюк Британия Европа Иттифоқини шу йилнинг 1 февралида тарк этди. Брюссель ва Лондон йил охирига қадар ўтиш даври тўғрисида келишиб олди. Томонлар бу вақт ичида келгуси муносабатларни қуриш тартиби тўғрисидаги ҳужжатни келишиб олиши керак.

Мавзу
Brexit жараёни
Мэй Брюсселни Brexit бошланганлиги ҳақида хабардор этувчи мактубни имзолади
Барчаси
Top