14:50 / 30.04.2020
7778

Хоразмда қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситасини сақлаган шахс аниқланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. 

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 23 апрель куни Хоразм вилояти Хонқа тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Унинг давомида Хонқа тумани “Қирқ ёп” қишлоғида яшовчи 64 ёшли Д.А.нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда 7 бўлак умумий вазни 53,92 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Хонқа туман ИИБ ҳузуридаги Теров гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Д.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Top