12:12 / 04.05.2020
3844

Самарқанддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимида фаолият тикланди

Бугун, 4 май кунидан бошлаб Самарқандда ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси фуқароларни қабул қилишни бошлади.

Бошқарманинг туман, шаҳар бўлинмалари ҳам бугундан аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари душанбадан шанбагача соат 9:00дан соат 18:00га қадар иш фаолиятини олиб бормоқда. Дам олиш кунлари этиб шанба, якшанба ҳамда байрам кунлари белгиланган.

Самарқанд вилоят Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъулларининг маълум қилишича, қабул икки метр оралиқ билан, қатъий санитария қоидалари асосида олиб борилади. Барча бўлинмалар гигиена воситалари билан таъминланган. Фуқаролардан ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш сўралади.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top