Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Россияда қийин аҳволда аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Агентликнинг Россиядаги вакиллари ҳудудлардаги турли корхоналарда бўлиб, иш берувчилар ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказди.
Хусусан, Санкт-Петербургдаги “Виборжес”, “Персонал партнер”, “ГК Труд”, “Barakat”, Краснодардаги “Юг-Мастер”, “Строй и Точка”, “Левий Берег”, Воронеждаги “Изумрудний”, “Экострой”, Калугадаги “Мерос” ва Рязандаги корхоналарда ишлаётган юртдошлар ва уларнинг иш берувчилари билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувларда хорижий ишчи кучига эҳтиёжи мавжуд корхоналарга ташкилий тарзда Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш имкониятлари тўғрисида фикр алмашилди. Меҳнат мигрантлари билан учрашувда Ўзбекистонда миграция соҳасида қабул қилинаётган янги қарор ва қонунчилик нормалари, чет элда меҳнат қилиш учун яратилаётган шароит ва қулайликлар тўғрисида маълумотлар берилди. Уларнинг яшаш ва иш шароитлари ўрганилди.
Новосибирск ва Калугада ишлаётган юртдошларнинг ҳужжатлари иш берувчидан олиб берилди. Воронеж ҳамда Волгоградда ишлаётган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Санкт-Петербург ҳамда Красноярскда қийин аҳволда қолган фуқаро Санкт-Петербург - Фарғона, Красноярск - Наманган авиарейслари орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
Мавзуга оид
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
18:05 / 13.07.2026
Лукашенко мигрантларни Беларусга жалб қилиш шартларини тушунтирди
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026