18:21 / 05.05.2020
13504

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 5 май куни Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбарлари икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиб, амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Эпидемиологик вазият ривожини назорат қилиш ва коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки мамлакат ҳукуматларига ушбу хавфли касалликка қарши курашишда ўзаро мувофиқлаштирувни кучайтириш ва яқиндан ҳамкорликни давом эттириш бўйича топшириқлар берилди.

Пандемиянинг аввало Ўзбекистон-Тожикистон савдо-иқтисодий алоқалари учун салбий оқибатларга олиб келишига йўл қўймаслик мақсадида олдиндан чора кўриш ва юзага келаётган барча масалаларни тезкор ҳал қилиш зарурлиги қайд этилди.

Ўзаро савдода юқори ўсиш суръатларини ушлаб қолиш, транспорт қатновларини таъминлаш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, молия ва бошқа соҳаларда устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар тартибини биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида мунтазам видеоанжуманлар ўтказиб туриш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Телефон мулоқоти чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари халқаро аҳамиятга молик қатор долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар, дейилади маълумотда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top