22:32 / 15.05.2020
32671

Тожикистонда энг юқори кунлик ўсиш қайд этилди ва беморлар сони мингдан ошди

Сўнгги бир кун давомида Тожикистонда яна 211 кишида коронавирус аниқланди. Бу 29 апрель куни мамлакатга коронавирус кириб келгани эълон қилинганидан буён энг юқори кунлик ўсиш бўлди. Бу ҳақда Тожикистонда коронавирус ҳақида маълумот бериб борувчи covid.tj сайтида хабар берилган.

Эндиликда мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 1 118тага етди. Шунингдек, яна 4 киши коронавирус сабаб вафот этди ва умумий ўлимлар сони 33тани ташкил этмоқда. Тожикистонда ҳозирча коронавирусдан тузалганлар йўқ.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Қозоғистонда қайд этилган - 5 689 ҳолат. Ўзбекистонда 2 682 киши, Қирғизистонда эса 1 111 киши вирус юқтирган.

Туркманистонда расман коронавирус аниқланмаган. Энг кўп ўлим ҳолати Қозоғистон (34) ва Тожикистонда (33) қайд этилган. Ўзбекистон ва Қирғизистонда мос равишда 11 ва 14 киши вирус сабаб вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top