12:15 / 18.05.2020
17056

Тошкентда кучли шамол бўлиши кутилмоқда, автомобилларни хавфсиз жойга қўйиш сўралди

Пойтахтда кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 18 май куни пойтахтда кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Билдирилишича, бу, ўз навбатида, дарахт ва уларнинг шохларини синиши, мустаҳкам ўрнатилмаган турли конструкцияларнинг жойидан қўзғалишига, шикастланишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган инсонлар ва автомобилларга зарар етказиши мумкин.

“Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни, кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмаслигингизни, уйда қолишингизни сўраймиз. Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг”, - дейилади маълумотда.

Top